Лондоннинг "Вест Хэм" клуби "Лестер" билан дарвозабон Мадс Хермансен трансфери бўйича келишувга эришди.
25 ёшли даниялик учун битим қиймати тахминан 18 миллион фунтни ташкил этади ва футболчи аллақачон "болғачилар" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган. Бу ҳақда журналист Бен Якобс ўз саҳифаларида ёзмоқда.
Ўтган мавсумда Хермансен АПЛда "тулкилар" сафида 27 та ўйинда майдонга тушиб, атиги бир марта дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Клуб Премьер-лигадаги ўрнини сақлаб қола олмади ва Чемпионшипга йўл олди. "Вест Хэм" ўтган чемпионат якунларига кўра, турнир жадвалида 14-ўринни эгаллади.













