Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

US Open-2025: эркаклар ўртасидаги финалчилар аниқланди

Баҳо:
+ | -

Нью-Йорк (АҚШ) шаҳрида хард қопламасида ўтаётган теннис бўйича «Катта шлем» турнири — US Open 2025 мусобақасида эркаклар ўртасидаги якка разряд финалчилари маълум бўлди.

Турнир ғолиблиги учун ҳал қилувчи беллашувда жаҳоннинг биринчи ракеткаси, италиялик Янник Синнер ҳамда ATP рейтингида иккинчи ўринда турган испаниялик Карлос Алькарас ўзаро кураш олиб боради.

Ярим финалда Янник Синнер дунёнинг 27-ракеткаси Феликс Оже-Альяссимни тўрт сетда мағлуб этди — 6:1, 3:6, 6:3, 6:4.

Карлос Алькарас эса финалга чиқиш учун дунёнинг еттинчи рақамли теннисчиси, серб Новак Жоковични уч сетда ортда қолдирди — 6:4, 7:6, 6:2.

Янник Синнер амалдаги US Open ғолиби ҳисобланади.

Ярим финал натижалари:

Янник Синнер — Феликс Оже-Альяссим (27) — 6:1, 3:6, 6:3, 6:4
Карлос Алькарас — Новак Жокович (7) — 6:4, 7:6, 6:2

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:44, 06.09.2025.
Ўқилди: 935 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.