Кириш Регистрация
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче 0-2 Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина 2-1 Монца
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ

Одил Аҳмедов: «Германия ва Испания чемпионатларида ўзимни синаб кўриш ниятим бор»

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Маҳачқалъанинг «Анжи» клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов айни кунларда ўз клуби билан Австриянинг Ирднинг шаҳрида янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда. Россиянинг «Р-Спорт» нашри муҳбири билан суҳбатда, ўзбекистонлик футболчи «Анжи»нинг янги мавсумга қай даражада тайёргарлик кўраётгани ҳамда клубнинг янги футболчилари ҳақида гапириб ўтди. Ушбу интервьюни эътиборингизга тўлалигича ҳавола этамиз.

-Одил, Австриядаги йиғин қандай ўтмоқда? «Анжи» янги футболчилар - Игорь Денисов, Михаил Кержаков ва Алексей Ионовларни қандай кутиб олди?
- Ўтган мавсумда учинчи ўринни олдик. Янги мавсумда бундан-да юқори ўринни эгаллашни мақсад қилганмиз. Айни шу сабабдан жамоамизга бир қатор юқори савияли футболчилар таклиф қилинди. Ионов, Денисов, Самба, улар жамоамизга албатта ёрдам беришади. Ирднингдаги машғулотлар одатдагидек ўтмоқда. Бугун бир маҳал, қолган кунлари икки маҳалдан шуғулландик. Таътилдан сўнг жисмоний ҳолатимизни тиклаш учун кўпроқ қайтиш жисмоний ҳаракатларга эътибор бераяпмиз.

- Ўтган мавсумда «Анжи» бронза медалларни қўлга киритди ва Россия кубоги финалига чиқди. Аммо бундан кўпроғини ҳам қўлга киритиш мумкин эди?
- Ҳа, албатта. Аммо бу футбол, футболда барчаси сиз истаганингиздек эмас. Кубок финалида пенальтилар сериясида ЦСКАга ютқазиб қўйдик. Пенальти – бу лотерея. Бу ерда барчаси омадга боғлиқ. Жамоамиз ҳали ёш. Аввалги мавсумда бешинчи, бу йил учинчи бўлдик. Кўтарилишга эришаяпмиз.

- Кубок финалида ғалаба қозонишга нима ҳалал берди?
- Пенальти – бу лотерея. Ҳатто машҳур футболчилар ҳам пенальтидан гол ура олишмаган вазиятлар бўлган. Дарвозабонга ҳам кўп нарса боғлиқ. У ерда барчаси омадга қаралади.

- Орзуингиз Чемпионлар лигасида ўйнашми?
- Албатта! Барча футболчилар Чемпионлар лигасида ўйнашни истайди. Қолаверса, клуб мухлислари ҳам «Анжи»ни Чемпионлар лигасида кўришни истайдилар.

- Янги мавсумда «Анжи»нинг бош рақобатчилари сифатида ЦСКА ва «Зенит» тилга олинмоқда? Кўпчилик олтин медаллар учун бир йўла 5-6 жамоа кураш олиб боришини таъкидламоқда.
- Менимча, бу йил 3-4та жамоа чемпионлик учун курашишса керак. ЦСКА ва «Зенит» сафига «Спартак»ни ҳам қўшса бўлади.

-Ўзингиз тўп сурадиган чизиқ вакиллари орасида қайси футболчи сизга ёқади?
- Таянч ярим ҳимоячилар орасида Игорь Денисовнинг ўйини ёқади. Тўпни яхши олиб қўяди, ҳужумни ҳам шундай яхши бошлайди.

- Бу ҳақда унинг ўзига айтдингизми?
-Йўқ, Игорьга бу ҳақда айтганим йўқ. Аммо, у билан машғулотлар чоғида суҳбатлашишга улгурдим.

-Европадаги футболчилар орасида қайси футболчиларнинг ўйини сизга маъқул?
- Андрес Иньеста ҳамда Хави. Гарчи, улар таянч ярим ҳимоячи бўлмасалар-да, уларнинг ўйинини кўриш менга завқ бағишлайди.

- Одил, сиз Россиянинг бир қанча стадионларида тўп сурдингиз. Қаерда ва қайси жамоанинг мухлислари сизда кўпроқ таассурот уйғотди. «Анжи»нинг уй ўйинларидаги мухлисларни инобатга олмаганда, албатта?
- «Зенит»нинг уй ўйинларида мухлислар доимо стадионни тўлдириб ўтиришади. Бежизга уларни «жамоанинг 12-ўйинчилари» деб аташмайди. Петербургдаги стадионда мана шундай мухлислар қаршисида тўп суриш жуда ёқимли. Қолаверся, Маҳачқалъада ҳам мухлислар ажойиб тарзда жамоага мухлислик қилишади.

- Европада ўйнаш ниятингиз борми?
-Айни дамда «Анжи» футболчисиман ва бу ерда барчаси кўнгилдагидек. Аммо, Европада ўйнаш орзуим йўқ эмас. Германия ва Испания каби кучли чемпионатларда ўзимни синаб кўриш ниятидаман. Мен нафақат «Анжи» билан, балки бошқа Европа клублари билан ҳам соврин ютишни истайман.

- Ўзбекистон терма жамоаси қачон жаҳон чемпионатида ўйнайди. Терма жамоангиз бунга жуда яқин турган эди?
- Бизда Бразилиядаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун ҳамон имконият бор. Мундиалга тўғридан-тўғри йўлланма олиш учун имкониятларимиз жуда яхши эди. Кореяга қарши сафарда ютқазиб қўйдик, кейин Тошкентда Қатарни мағлуб этдик. Аммо, Жанубий Корея ўз уйида Эронга ютқазиб қўйди. Очколар бўйича Жанубий Корея билан тенг кўрсаткич қайд этдик, аммо тўплар нисбатига кўра ЖЧ-2014 биз эмас, улар йўл олишди. Биз курашда давом этамиз, олдинда яна ўйинлар бор. Барча Ўзбекистон халқи Жаҳон чемпионатига чиқишимизни кутаётгани ҳақиқат. Худо хоҳласа биз 2014 йили Жаҳон чемпионатида ўйнаймиз. Саралашда дастлаб Иордания билан ўйнаймиз, агар уларнинг тўсиғидан ўта олсак, Жанубий Американинг 5-жамоаси билан йўлланма учун курашамиз.

Манба: www.rsport.ru
Киритилди: 13:39, 08.07.2013.
Ўқилди: 8023 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.