"Ал-Иттиҳод" "Андерлехт" ҳимоячиси Ян-Карло Симич трансферини эълон қилди.
Инсайдер Фабрицио Романо Саудия Арабистони клуби трансфер учун 21 миллион евро тўлаганини маълум қилди. 20 ёшли серб билан 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган шартнома имзоланди.
2024/25 йилги мавсумда Шимич 49 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.













