Туриннинг "Ювентус" клуби "Женоа" спорти директори Марко Оттолинини жамоага олиб келишга қизиқмоқда. Бу ҳақда Николо Скира хабар берди.
Манбага кўра, "бьянконерилар"дан Оттолинидан ташқари хориждан яна 2 нафар номзод бор.
Бу борада якуний қарор октябрь охирида қабул қилинади.













