Испания чемпионатида 5-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда, "Севилья" шимолга, Басклар мамлакатига сафар қилди ва у ерда "Алавес"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ғалаба голини чилилик ҳужумчи Алексис Санчес киритди, у ўтмишда ҳатто Каталониянинг "Барселона"сида ҳам ўйнашга улгурган, бу мавсумдан эса Андалусияда ўйнамоқда.
36 ёш 275 кунлигида гол урган Санчес "Севилья" сафида Ла Лигада гол урган учинчи энг ёши катта футболчига айланди. Ушбу жадвалда 38 ёшу 298 кунлигида гол урган Хесус Навас ва 38 ёшга тўлган куни гол урган Серхио Рамос етакчилик қилмоқда.
Чемпионатнинг навбатдаги турида "Севилья" ўз майдонида "Вильярреал"ни қабул қилади.













