Федерико Кьеза мавсумдаги иккинчи голини урди.
“Ливерпул” вингери “Кристал Пэлас”га қарши ўйиннинг 74-дақиқасида захирадан майдонга тушди ва 87-дақиқада ҳисобни тенглаштирди.
Италиялик футболчи жорий мавсумдаги олтинчи ўйинини ўтказди. Унинг ҳисобида иккита гол ва иккита голли узатма бор.
Ўтган мавсумда у атиги икки марта гол урганди ва битта голли узатмани амалга оширган.













