Кириш Регистрация

«Барселона» «Реал Сосьедад» устидан иродали ғалабага эришди ва Ла лига пешқадамига айланди

Баҳо:
+ | -

Испания Примерасининг 7-туридан ўрин олган «Барселона» — «Реал Сосьедад» учрашуви якунига етди. Ушбу баҳсда каталонияликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин Барселонадаги «Олимпик Льюис Компанис» стадионида бўлиб ўтди.

Флик шогирдлари ўйинни фаол бошлаб, бир қатор хавфли вазиятлар яратишди. Аммо меҳмонлар посбони кетма-кет 4 та хавфли вазиятни бартараф этишга муваффақ бўлди. 31-дақиқада эса Альваро Одриосола ҳисобни очиб, басклар жамоасини олдинга олиб чиқди.

Жюль Кунде 43-дақиқада жавоб голини урди. У бурчакдан етказилган тўпни боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлим бошида Ламин Ямал майдонга тушгач, "кўк-анорранглилар"нинг ҳужумлари янада кескин тус ола бошлади. Айнан унинг узатмасидан кейин 59-дақиқада Роберт Левандовски "Барса"ни олдинга олиб чиқди.

Ўйин тугашига 3 дақиқа қолганида "Барселона" учинчи голни уриши мумкин эди. Аммо Левандовски томонидан яқин масофадан йўлланган зарба натижасида тўп тўсинга тегиб қайтди.

Ушбу ғалабадан кейин «Барселона» 19 очко билан Ла Лига турнир жадвалида пешқадамга айланди. «Реал Сосьедад» эса 5 очко билан 17-поғонада жойлашган.

Кейинги турда каталон клуби 5 октябрь куни сафарда «Севилья»га қарши баҳс олиб боради. Басклар эса ўша куни ўз майдонида «Райо Вальекано»ни қабул қилади.

Испания — Примера. 7-тур
28 сентябр, якшанба. 21:30 МСК
«Барселона» - «Реал Сосьедад» - 2:1
Голлар: 0:1 - Одриосола – 31'; 1:1 - Кунде – 43'; 2:1 - Левандовски – 59'

Киритилди: 23:37, 28.09.2025.
Ўқилди: 2159 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [9859]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3281]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3028]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2905]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2435]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2289]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2244]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2181]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1916]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1802]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.