Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

"Манчестер Сити" Ҳусанов ҳаракат қилаётган позицияга "Барселона" юлдузини олиб келиши мумкин эди

Баҳо:
+ | -

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби "Барселона" ҳимоячиси Жюль Кундени сотиб олиш имкониятига қизиқиш билдираётган эди. Бу ҳақда каталонияликлар спорт директори Деку айтиб ўтди.

"Манчестер Сити" биздан Жюль Кунде бозорда мавжудми, деб сўради, аммо биз йўқ, деб жавоб бердик. Расмий таклиф ҳам, ҳеч қандай музокаралар ҳам бўлмаган", - дея функционернинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

2022 йилда "Барселона" Кундени "Севилья"дан 50 миллион еврога сотиб олди.

Жорий мавсумда француз барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда саккизта ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

26 ёшли Кунденинг "Барселона" билан шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt мутахассислари футболчининг нархини 65 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 14:54, 01.10.2025.
Ўқилди: 3020 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.