Кириш Регистрация

Игор Бишчан: «Дурангдан хурсанд эмасмиз»

Баҳо:
+ | -

«Андижон» - «Ал-Аҳли» (0:0) ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Игор Бишчан қатнашди ва саволларга жавоб берди.

— Ўйин қийин кечди. Биз албатта ютишни хоҳлагандик. Охирида кучли босим қилдик. Вазиятлар яратдик. Лекин «Андижон» жамоаси ҳимояда яхши ўйнади. Бу майдонда тўп бироз қийин юрди. Бунга мослашиш қийинроқ кечди. Умид қиламизки, сизлар ҳам, биз ҳам кейинги босқичга чиқамиз.

— Нима учун Юлиан Дракслар асосий таркибда майдонга тушмади?

— Бошланғич таркибда тушмагани сабаби, чемпионатимизда бироз жароҳат олган ва у ҳали 100 фоиз тайёр бўлмагани учун иккинчи бўлим ўрталарида уни майдонга туширдик.

— «Андижон» мухлислари сизга ёқдими?

— Уларга бизни жуда илиқ кутиб олишгани учун катта раҳмат. Ўйин пайтида мухлислар жуда позитив ҳолатда қўллаб-қувватлашди. Ўйлайманки, ишқибозларга ҳам ўйин ёқди. Бизни хушкайфият билан кутиб олишгани учун яна бир бор раҳмат.

— Захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни қанчалик кучайтира олдилар?

— Юлиан Дракслар майдонга тушиши билан имконият яратиб берди. Майдонга тушгач даражани билдирди. Имкониятларга эга бўлдик. Аммо рақиб ҳимояси яхши ўйнади. Дурангдан хурсанд эмасмиз. Лекин буни қабул қилишга мажбурмиз. Биз ҳаракат қилдик. Аммо борича қабул қиламиз.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 06:53, 02.10.2025.
Ўқилди: 1346 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6500]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3593]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3193]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2818]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2625]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2196]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2100]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2010]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1768]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1707]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик