Кириш Регистрация

Футбол бўйича Тожикистон терма жамоасини Катанецнинг собиқ жамоадоши бошқарди

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича Тожикистон терма жамоасига сербиялик мутахассис Горан Стеванович бош мураббий бўлди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Стеванович бу лавозимда сўнгги икки йил давомида терма жамоани бошқарган, истеъфога чиқарилган грузиялик мураббий Гела Шекиладзе ўрнини эгаллади.

Хабарларга кўра, шартнома Осиё Кубоги-2027 саралаш босқичи якунига қадар узайтириш имконияти билан тузилган.

Терма жамоа бош мураббийлигига номзодлар рўйхатида Тожикистон терма жамоасининг собиқ устози Петар Сегрт, Туркманистон терма жамоасининг собиқ устози хорватиялик Анте Мише, германиялик Вилли Кронхардт, шунингдек, бир қатор россиялик мутахассислар бор эди.

Қизиғи шундаки, Горан Стеванович 1980 йилларда Белграднинг "Партизан" жамоасида югославиялик юлдузлар Предраг Миятович, Златко Захович, шунингдек, Ўзбекистон миллий жамоасининг собиқ бош мураббийи Сречко Катанец билан бирга ўйнаган.

Мураббий сифатида Стеванович Сербия чемпионлигини қўлга киритган "Партизан", Африка кубоги ярим финалига чиққан Гана терма жамоаси, Сербия ёшлар терма жамоаси, шунингдек, Греция ва Хитой жамоалари билан ишлаган. Мутахассиснинг сўнгги иш жойи Сербия чемпионатининг иккинчи дивизиони вакили "Напредак" клуби бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон терма жамоаси Осиё Кубоги саралашида 2-турдан сўнг ўз гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Кейинги саралаш ўйинлари 9 ва 14 октябрь кунлари Мальдив ороллари терма жамоасига қарши ўтказилади.

Киритилди: 14:03, 03.10.2025.
Ўқилди: 1821 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6327]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3546]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3140]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2789]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2426]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2175]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2083]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1981]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1968]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1733]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик