Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Энцо Мареска клуб ҳақида фикр билдирди.
"Челси" афсонавий, улкан клуб. Ҳозирги стратегиямиз - узоқ муддатли шартномалар тузиш ва ёш футболчиларга ишониш. Футбол бизнесида энг муҳими - натижа. Айни пайтда натижалар яхши ва барчамиз жуда мамнунмиз," - деди Мареска.
Энцо Мареска "Челси"ни 2024 йилнинг ёзида қабул қилиб олганди. Айни дамда "кўклар" Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида еттинчи ўринда бормоқда ва еттита учрашувда 11 очко жамғаришга муваффақ бўлди.













