Кириш Регистрация

Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси: "Ливерпуль" Вирц учун пулни бажонидил қайтарган бўларди"

Баҳо:
+ | -

Собиқ инглиз ҳимоячиси Жолеон Лескоттнинг фикрича, "Ливерпуль" Флориан Вирцни сотиб олганидан афсусда.

"Қизиллар" ўтган ёзда немис ярим ҳимоячисини "Байер"дан 125 миллион еврога харид қилганди. Аммо юлдуз янги ўйинчи ҳозирги мавсумда Премьер-лига ва Чемпионлар лигаси ўйинларида ҳали на гол урган, на голли узатма берган.

"Менимча, мавсум охирида "Ливерпул" имкон бўлганда Вирц учун сарфлаган пулларини мамнуният билан қайтариб олган бўларди," дея Лескоттнинг сўзларини инглиз оммавий ахборот воситалари келтирмоқда.

Арне Слот жамоаси етти турдан сўнг Премьер-лига турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Пешқадам "Арсенал" билан фарқ атиги бир очко.

Киритилди: 12:15, 17.10.2025.
Ўқилди: 912 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.