Кириш Регистрация
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта 0-1 Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико 1-0 Жирона
17/05 22:00 Осасуна 1-2 Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
17/05 22:00 Эльче 1-0 Хетафе
17/05 22:00 Леванте 2-0 Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
17/05 22:00 Севилья 0-1 Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо 0-1 Алавес
17/05 23:45 Кальяри 2-1 Торино
17/05 23:45 Сассуоло 2-3 Лечче
17/05 23:45 Удинезе 0-1 Кремонезе
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

Дунёга машҳур «Маракана» стадиони сотилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳри ҳукумати дунёга машҳур «Маракана» стадионини сотувга қўйган. Бу ҳақда РМС Спорт нашри хабар берди.

Маҳаллий ҳокимият бу қарор орқали стадионни сақлаш харажатларидан қутулиш ва 1,89 миллиард евролик минтақавий қарзнинг бир қисмини ёпишни мақсад қилган. Рио-де-Жанейро штати қонунчилик кенгаши шаҳар иқтисодий таназзулдан чиқиш учун маблағларни тежаш чораларини кўрмоқда. Кенгаш президенти Родриго Аморимнинг айтишича, ҳукумат «Маракана»ни сақлаш учун ҳар бир ўйинга ўртача 160 минг евро сарфлайди. Амалдорларнинг фикрича, бу қарор минтақа учун муҳим аҳамиятга эга, чунки Рио-де-Жанейро 2026 йилгача қарзини тўлиқ тўлаши лозим.

Бу «Маракана»нинг илк бор сотув масаласида тилга олиниши эмас. 2011 йилда Бразилиянинг энг бой шахсларидан бири ҳисобланган Эике Батиста стадионни сотиб олишга уриниб кўрган, бироқ битим амалга ошмаган.

«Маракана» ҳозирда Бразилиянинг энг машҳур жамоаларидан «Фламенго» ҳамда «Флуминенсе»нинг уй стадиони ҳисобланади. Шунингдек, у ерда Бразилия терма жамоаси ҳам ўз ўйинларини ўтказади.

Ушбу стадион 1950 йилги Жаҳон чемпионатининг тарихий финалига мезбонлик қилган. Ўша баҳсда Уругвай Бразилияни мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритган эди. Шунингдек, «Маракана» 2014 йилги Жаҳон чемпионати финали ва 2016 йилги ёзги Олимпия ўйинларининг футбол баҳслари финалини ҳам қабул қилган. Арена сиғими — 78 минг томошабинга мўлжалланган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:56, 29.10.2025.
Ўқилди: 1964 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик