Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасини бошқаришга тайёр — манба

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин. Okezone Bola нашрининг хабар беришича, 44 ёшли мутахассис футбол мутахассиси Эффенди Газали билан суҳбатда Индонезия терма жамоасини бошқаришга тайёрлигини маълум қилган.

Унга кўра, агар Индонезия футбол федерацияси Темур Кападзега расмий таклиф юборса, уни қабул қилишга тайёр:

“Мен Индонезияни ва у ердаги футбол ишқибозларини яхши кўраман. Қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат. Кўплаб индонезиялик мухлислар мени терма жамоани бошқараётганимни кўришни хоҳлашаётганини билдиришди. Мен кутяпман, агар расмий таклиф бўлса, уни қабул қиламан”, деди Кападзе Газали билан суҳбатда.

Шунингдек, Темур Кападзе Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига берган интервьюсида ўзига келаётган таклифлар ҳамда қайси жамоада фаолиятини давом эттириши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

Унинг сўзларига кўра, 44 ёшли мутахассисга Қозоғистондан ҳеч қандай расмий таклиф тушмаган. Бироқ Кападзе Туркия, Хитой ва Индонезияда ишлаши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни инкор этмади.

“Қозоғистондан ҳеч қандай таклиф тушгани йўқ. Аммо Индонезия варианти кўриб чиқилмоқда. Қолаверса, қисқа рўйхатимизда Туркия ҳам, Хитой ҳам бор. Ҳозирда бу борада иш олиб борилмоқда. Бу қанчалик амалга ошади ёки йўқ, буни вақт кўрсатади. Ҳозирча бу борада аниқ бир нарса дейиш қийин. Балки Ўзбекистонда қолиб, Суперлига жамоаларидан бирида ишлашим ҳам мумкин”, деди Кападзе.

Эслатиб ўтамиз, Темур Кападзенинг Индонезия бош мураббийига айланиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар илгари ҳам тарқалган. Жамоа 16 октябрь куни истеъфога чиққан Патрик Клюйверт ўрнига янги мураббий қидирмоқда ва даъвогарлар орасида Темур Кападзенинг номи ҳам тилга олинмоқда.

Маълумот учун, Кападзе 2025-йилнинг январь ойидан 6 октябрга қадар Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқарган. Шу даврда у 9 та учрашув ўтказиб, 5 тасида ғалаба, 4 тасида эса дуранг қайд этган. Кейинчалик Кападзе “оқ бўрилар”нинг амалдаги бош мураббийи Фабио Каннаварога ёрдамчи бўлиб фаолият олиб борди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:25, 11.11.2025.
Ўқилди: 1975 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.