Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Пеп Гвардиола “Реал Мадрид” Эрлинг Ҳоландни сотиб олиши мумкинлигидан хавотирда

Баҳо:
+2 | -

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд фаолиятини бошқа лигада давом эттириши мумкин. Defensa Central нашрининг ёзишича, “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола норвегиялик футболчининг “Реал Мадрид”га ўтиш истагидан норози бўлмоқда.

Хабарларга кўра, Гвардиола Ҳоланднинг шартномасига товон пули бўйича банд киритилишига қарши чиққан ва мазкур сабаб ортидан раҳбарият билан тортишув юзага келган. Маълумки, Ҳоланд ва “Сити” ўртасидаги шартномага 2024-йилдан бошлаб 200 миллион евролик товон пули банди киритилган. Бу банд орқали Англия Премьер Лигаси ташқарисидаги клублар ҳужумчини сотиб олиш имконига эга бўлади. Шу билан бирга, Ҳоланд қанча узоқ “Сити” сафида қолса, товон суммаси камайиб боради.

Гвардиола эса Чемпионлар Лигасидаги асосий рақобатчи бўлган “Реал” ушбу бандни фаоллаштириши мумкинлигидан хавотирда. Ҳоланд эса ҳеч қачон “қаймоқранглилар”га мухлислик қилишини яширмаган. У доимо “Реал”нинг йирик совринлар учун курашиш қобилиятини юқори баҳолайди ва интервьюларида ўзининг кумири Криштиану Роналду эканини тан олган. Бундан ташқари, ҳужумчи Испанияни жуда ёқтиради ва бу мамлакатга тез-тез келиб туради.

“Реал” эса ҳужумчининг атрофидаги вазиятни диққат билан ўрганиб чиқмоқда. Агар клуб раҳбарияти Винисиус Жуниор билан янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаса, уни 2026-йилда сотиб юборади. Унинг трансферидан тушган сумма Ҳоланд учун сарфланиши мумкин.

Маълумот учун, “Манчестер Сити” Ҳоландни 2022-йилда сотиб олган. Ҳужумчи жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 15 ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол ва 1 голли узатмага муаллифлик қилган. 25 ёшли футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2034-йилгача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, Ҳоланднинг бозор қиймати 180 миллион еврони ташкил этади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:24, 13.11.2025.
Ўқилди: 3210 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6849]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3197]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3089]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2332]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2083]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [2051]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1953]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1875]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1664]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1580]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик