Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

Бензема: "Реал"га йўқ дея олмайман"

Баҳо:
+ | -1

Мадриднинг "Реал" клуби собиқ форварди Карим Бензема клубга қайтиши ҳақида фикр билдирди. 2023 йилдан бери француз Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.

"Агар Флорентино Перес "Реал"да бўлса, бу содир бўлиши мумкин. Мен ҳеч қачон Пересга рад жавобини беролмасдим. Мен мадридистман. Мен буни юракдан ҳис қиламан. Мадрид ҳали ҳам менинг шаҳрим. Кўрамиз, нима бўларкин," - дея Бенземанинг сўзларини келтиради Diario AS.

Жорий мавсумда 37 ёшли Бензема барча мусобақаларда тўққизта ўйинда майдонга тушиб, бешта гол урди. Ҳужумчининг "Ал-Иттиҳод" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Бензема "Реал" сафида "Олтин тўп"ни қўлга киритган эди.

Киритилди: 12:43, 18.11.2025.
Ўқилди: 1534 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [7159]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3037]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2900]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2367]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2283]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2270]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2243]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2176]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [1940]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1886]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик