Кириш Регистрация
10/12 01:00 Монако 1-0 Галатасарой
10/12 01:00 Аталанта 2-1 Челси
10/12 01:00 Барселона 2-1 Айнтрахт Ф
10/12 01:00 Интер 0-1 Ливерпуль
10/12 01:00 ПСВ 2-3 Атлетико
10/12 01:00 Тоттенхэм 3-0 Славия
10/12 01:00 Юнион 2-3 Марсель
10/12 15:00 Сеул 1-1 Мельбурн Сити
10/12 15:00 Санфречче Хиросима 1-0 Шангхай Шенхуа
10/12 22:45 Қорабоғ 2-4 Аякс
10/12 22:45 Вильярреал 2-3 Копенгаген
11/12 01:00 Атлетик Бильбао 0-0 ПСЖ
11/12 01:00 Байер 2-2 Ньюкасл
11/12 01:00 Боруссия Д 2-2 Буде-Глимт
11/12 01:00 Брюгге 0-3 Арсенал
11/12 01:00 Ювентус 2-0 Пафос
11/12 01:00 Реал Мадрид 1-2 Манчестер Сити
11/12 01:00 Бенфика 2-0 Наполи

Жавоҳир Синдаров: «Умид қиламанки, Ёқуббоев иккимиз ҳам Номзодлар турнирига йўлланма оламиз»

Баҳо:
+ | -

FIDE Жаҳон кубоги чорак финалида Жавоҳир Синдаров Хосе Мартинесни тай-брейкда мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди. У ўйиндан кейин ўз таассуротлари билан ўртоқлашди:

“Биринчи партия мен учун жуда оғир бўлди. Дебютдан кейин ҳам позициям ёқмаган эди. Кейинроқ битта пиёда устунликка эга эдим, икки фил­им ва яхши рухларим бор эди, ҳаммаси жойига тушаётгандек туюлди. Лекин Nc3–Ne6 ғоясини кўрмай қолдим, Rf2–Rf3 юриши ишламади ва охирида партияни ютқаздим. Ўша пайт жуда хaфa бўлдим ва ўзимга: "Энди иккинчи партияни жуда яхши ўйнашинг керак", дедим”.

“Иккинчи партияни анча яхши ўйнадим. Рақиб Qc1 юришини ўтказиб юборди, мен эса катта устунликка эришдим. У g5 каби юришлар билан мени чалғитишга ҳаракат қилди, аввалига қўрқдим, лекин вақт ажратиб ҳисоблаб чиқдим ва энг яхши юришларни топдим”.

Тай-брейк осон кечмади:

“10+10 вақт назоратида ўйнаш ҳам осон эмас. Биринчи рапид партия анча ишончли, хавфсиз ўтди. Иккинчи ўйинда эса дебютдан кейин позиция деярли дуранг эди. Шунга қарамай, эндшпилга ўтиб нимадир қилмоқчи эдим. Бирданига катта устунлик олдим, лекин вақт камлигида ҳар қандай натижа бўлиши мумкин”.

У аввалги интервьюларда блицни ўзининг энг кучли томони эмаслигини айтганди:

“Ростини айтсам, биринчи навбатда иккинчи партияни ютиришим керак эди. Биринчи мағлубиятдан кейин жуда тушкун эдим. Лекин ғалабадан сўнг ўзимни анча яхши ҳис қилдим. Аввалига у деярли хато қилмайдигандек кўринарди, лекин иккинчи партиядан кейин "у ҳам одам, у ҳам хато қилиши мумкин" деган фикр пайдо бўлди. Иккинчи рапид матчни, ўйлашимча, жуда яхши ўйнадим”.

Энди эса Жавоҳир ярим финалда дўсти Нодирбек Ёқуббоевга қарши майдонга тушади:

“20 йилдан кейин (Рустам Қосимжоновнинг 2004-йилдаги ғалабасидан сўнг) яна бир ўзбек финалга чиқади. Бу – мамлакaтимиз учун жуда катта воқеа. Умид қиламанки, иккаламиз ҳам Номзодлар турнирига йўлланма оламиз. Энди энг муҳими – дўстимга қарши чиройли шахмат ўйнаш”.

Манба: https://t.me/uzchess
Киритилди: 21:28, 19.11.2025.
Ўқилди: 1219 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.