Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Руслан Мелзиддинов: «Қозоқ ва ўзбек футболи савиясини таққослашга ҳаққим йўқ»

Баҳо:
+ | -

Мавсум бошида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Руслан Мельзиддинов Қозоғистон Премьер-лигаси вакили — "Жетису" сафига қўшилди. Илк турларда у ўз жамоасининг асосий таркибида майдонга тушди. Бироқ кейинчалик жароҳат олиб, узоқ вақт ўйинларда иштирок эта олмади. Sports.kz сайтига берган интервьюсида Мельзиддинов футбол кириб келиши, Қозоғистон ччемпионати бўйича таассуротлари ва бошқа ҳолатлар юзасидан ўз фикрлари билан ўртоқлашган.

— Руслан, футбол қандай кириб келганингиз ҳақида сўзлаб берсангиз. Сиз қайси футбол мактаби тарбиялагувчиси ҳисобланасиз?
— Футбол билан жонажон шаҳрим — Қўқондаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида шуғулланишни бошлаганман. Кейинчалик эса Чирчиқ шаҳрига кўчиб, у ердаги спорт мактабида машғулотларни давом эттирдим.

— Нима учун айнан футболни танлагансиз?
— Ёшлигимда ушбу спорт турини ёқтирганман.

— Ҳар доим ярим ҳимояда ўйнаганмисиз ёки бошқа амплуаларда ҳам ўз кучингизни синаб кўрганмисиз?
— Бошида ҳужумда ўйнаганман. Кейин эса мени ҳимояга ўтказишди. Менга эса бошиданоқ ҳужумкор ярим ҳимоячи вазифасида ўйнаш ёқади.

— Профессионал футболдаги дебют баҳсингизни эслайсизми?
— Ҳа, бу Осиё чемпионлар лигаси баҳси бўлганди. "Нефтчи" сафида Қатарнинг "Ас-Садд" клубига қарши ўйнагандик. Ўша ўйин биз учун омадсиз якунланганди — биз 0:2 ҳисобида ютқазгандик. Ўзбекистон чемпионатидаги дебютим эса орадан 3 кун ўтиб амалга ошганди. "Локомотив"га қарши ўйинда биз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонгандик ва мен битта гол ургандим.

— "Жетису"га қай тариқа келиб қолганингизни айтиб айтиб берсангиз?
— Шавкат Саломов менга ўз кучимни "Жетису"да синаб кўришни таклиф қилди. Ўзим ҳам кучимни хориж чемпионатида — Россия ёки Қозоғистонда синаб кўришни истагандим.

— "Жетису" таклифи борасида узоқ ўйладингизми?
— Йўқ, дарҳол розилик бердим.

— "Жетису"нинг молиявий аҳволини билганингиздан кейин бу жамоага ўтганингизга афсусланмадингизми?
— Биласизми, менга жамоа ёқади. Жамоада ажойиб муҳит шаклланган, мени илиқ кутиб олишди. Клубга келаётганимда яхши ўйнаб кетишга умид қилдим, ахир Қозоғистон чемпионати УЕФА байроғи остида ўтказилади. Клубдаги ажойиб муҳитни кўрганимдан кейин, молиявий муаммоларга кўз юмдим.

— Толдиқўрғонга, Қозоғистон футболига мослашиб кетдингизми? Қозоқ футболининг ўзбек футболидан фарқли жиҳати нимада?
— Толдиқўрғон жонажон шаҳримга жуда ҳам ўхшаб кетади. ихчам ва файзли шаҳар. Деярли барча бир-бирини танийди, гаплашади. Тинч шаҳар. Мен уни оила учун қулай шаҳар деган бўлардим. Қозоғистонда жисмоний кучга асосланган футбол ўйнашади. Менимча, бу клубларда ишлаш учун келаётган мураббийларнинг айнан шундай ўйин услубини жорий қилаётгани билан боғлиқ бўлса керак. Менга "Актобе" ва "Астана" билан ўйинлар ёқди. Улар — жонли жамоалар, яхши узатмали ўйин қилишади. Шунингдек, "Астана"нинг 7-рақамли футболчиси ёдимда қолди. Жуда эпчил йигит.

— Қозоғистон чемпионати сизда қандай таассурот қолдирди?
— Биласизми, Ўзбекистон ва Қозоғистон чемпионатлари савиясини таққослашга ҳаққим йўқ. Мен — футболчиман ва менинг ишим ўйнаш ва яхши ўйин кўрсатиш.

— Сиз яқиндагина жароҳатингиздан фориғ бўлдингиз. Қандай шикастлангандингиз? Ҳозир ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?
— Оёғимнинг бешинчи бармоғи синганди. Менга ишонч билдириб, яна ўйинга тушираётган мураббийлар штаби ва тиббиёт ходимларига миннатдорчилик билдираман. Ҳозир ҳаммаси жойида. Клуб даволанишим билан боғлиқ барча харажатларни тўлаб берди.

— Шанба куни бўлиб ўтган "Тобол"га қарши баҳсда ғалаба учун "Жетису"га нима етишмади?
— Ғалаба қозониш учун иштиёқимиз юқори эди. Назаримда, биз мураббийнинг кўрсатмасига тўлиқ амал қилмадим. Бекорчи югуришларимиз кўп бўлди. Шунингдек, кўп гол уриш вазиятларни яратдик, аммо улардан фойдаланишда омадимиз келмади. Шунчаки, омадимиз келмади, шекилли.

— 20та ўйиндан кейин "Жетису" 20 очко билан 9-ўринни эгаллаб турибди. Ушбу натижани қандай баҳолайсиз?
— Менимча, бу ҳаққоний натижа. Албатта, барчамиз мусобақа жадвалида юқорироқ жойлашишни истардик.

— "Жетису" мухлисларига тилакларингиз.
— Мухлислар бизга ишонишсин ва стадионга келиб, бизни қўллаб-қувватлашсин. Биз эса ўз ўйинларимиз орқали мухлисларни хурсанд қилиш учун бор кучимиз билан ўйнаймиз ва уларга хурсандчилик улашишга ҳаракат қиламиз.

Манба: www.sports.kz
Киритилди: 14:52, 24.07.2013.
Ўқилди: 7592 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.