"Реал" Ла Лига 13-тури доирасида сафарда "Эльче" (2:2) билан дуранг ўйнади.
Шу тариқа, Хаби Алонсо жамоаси 3 ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти - бунгача мадридликлар Испания чемпионатида "Райо Вальекано" билан дуранг (0:0) ўйнаган ва Чемпионлар лигаси умумий босқичида "Ливерпуль"га (0:1) ютқазганди.













