Каталониянинг "Барселона" клуби сафида тўп тепаётган бразилиялик вингер Рафинья Европа Чемпионлар Лигаси умумий босқичидан ўрин олган ўзаро ўйин олдидан жамоадоши Ламин Ямал ва Лондоннинг "Челси" клуби вингери Эстеваога нисбатан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ламин ва Эстевао - ақл бовар қилмайдиган даражадаги икки футболчи. Улар дунёнинг энг яхши футболчилари қаторида бўлади. Улар улкан истеъдодга эга. Ҳозир ҳаммаси уларнинг қўлида. Улар тўғри йўлда ва жамоалар ҳамда терма жамоаларда ўз позицияларида энг яхши бўлишлари мумкин," - дея бразилияликнинг сўзларини келтиради Marca газетаси.
"Челси" - "Барселона" учрашуви бугун, 25 ноябрь куни "Стемфорд Бриж" стадионида бўлиб ўтади.













