"Милан" қишки трансферлар вақтида марказий ҳужум позициясини кучайтиришни истамоқда.
Хабарларга кўра, "россонерилар" бу йўлда "Кристал Пэлас"дан Жан-Филипп Матетани сотиб олмоқчи.
Клуб раҳбарияти 28 ёшли француз Массимилиано Аллегри ўйин услубига мукаммал тушади, деб ҳисоблайди.
Матета жорий мавсумда инглиз клуби сафида жами 20 та ўйинда 8 та гол уриб, 1 та голли узатма берди.













