Кириш Регистрация
03/03 00:45 Удинезе 3-0 Фиорентина
03/03 01:00 Реал Мадрид 0-1 Хетафе
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 - Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум - Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла - Челси
05/03 00:30 Фулхэм - Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон - Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити - Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл - Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи

FIDE Жаҳон кубоги: Жавоҳир Синдаров яна дуранг ўйнади, Ёқуббоев эса 4-ўринни эгаллаб, 50 минг долларни қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида якунланиб бораётган шахмат бўйича жаҳон кубоги мусобақасида буун финал ва 3-ўрин учун баҳсларда жавоб партиялари ўтказилди.

Жавоҳир Синдаров бугун хитойлик Вей Йига қарши қора доналарда ўйнади. Спортчилар қисқа вақт ичида 30 та юришни амалга оширишди ва якунда дурангга имзо чекишди. Ғолиб номи эртага ўтказиладиган тай-брек партияларда аниқланади.

Учинчи ўрин учун кечган илк баҳсда Нодирбек Ёқуббоев россиялик Андрей Есипенкога имкониятни бой берган эди. Шу боис бўлса керак, ҳамюртимиз бугун бир қатор ҳужумкор юришлар орқали таваккалчиликка борди. Рақиб эса жуда аниқ юришларни топди. Оқибатда Есипенко бу сафар ҳам ғалаба қозонди.

Россиялик шахматчи 3-ўрин орқали жаҳон тожи учун талабгорлар мусобақаси йўлланмасини қўлга киритган бўлса, Ёқуббоев тўртинчи ўрин билан чекланди. Бу орқали Нодирбек 50 минг АҚШ долларига эга бўлди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:27, 25.11.2025.
Ўқилди: 1295 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.