Кириш Регистрация

АПЛ клуби де Врейни олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Интер" марказий ҳимоячиси Стефан де Врей қишки трансферлар вақтида клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.

Таъкидланишича, 33 ёшли нидерландиялик футболчини "Ноттингем Форест" кузатиб бормоқда. Ёзда футболчининг "Интер" билан шартномаси тугайди, аммо Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи Роналд Куман ҳимоячига жаҳон чемпионати учун терма жамоа таркибига киришни истаса, мунтазам ўйнаши кераклигини айтди. Де Врей "ўрмончилар" қароргоҳига ижара асосида бориши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Де Врей "Интер" сафида 2018 йилдан буён тўп тепиб келмоқда. Бу мавсумда у барча мусобақаларда бешта ўйинда майдонга тушди.

Киритилди: 15:02, 02.12.2025.
Ўқилди: 550 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.