Денис Истомин АҚШда ўтказилаётган АТР таснифига кирувчи «BB&T Atlanta Open» мусобақасининг чорак финалида ЖАР вакили Кевин Андерсонга ютқазди. Баҳс 3 сет давом этди.
Ҳар учала сет бир хил ҳисоб билан якунланди. Биринчи ва учинчи сетларда жанубий африкалик теннисчи ғалаба қозонган бўлса, иккинчи сетни Денис Истомин 6:3 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.
ЖАРлик спортчи АТР рейтингида 23-ўринни эгаллаб турганини ва ушбу мусобақада 2-тартиб рақамли теннисчи сифатида сараланганини таъкидлаб ўтиш лозим.