Кириш Регистрация

"Ал-Аҳли" ўз етакчиларидан бири билан янги шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистонининг "Ал-Аҳли" клуби ижтимоий тармоқларда ҳимоячи Мерих Демирал билан шартномани узайтирганини эълон қилди.

Туркиялик футболчининг Саудия клуби билан янги келишуви 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Демирал "Карамурселспор" ва "Фенербаҳче" клублари тарбияланувчиси ҳисобланади. У катталар даражасида "Сассуоло", "Ювентус", "Аталанта" ва бошқа жамоаларда ўйнаган. Ҳимоячи "Ал-Аҳли" сафида 2023 йил августидан буён тўп суриб келмоқда. У ушбу жамоа сафида ҳозиргача 81 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва 4 та голли узатмани амалга оширган. Ҳимоячи клуб сафида Саудия Арабистони Суперкубоги ва Осиё Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.

Киритилди: 11:42, 04.12.2025.
Ўқилди: 578 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.