Кириш Регистрация
25/02 01:00 Интер 1-2 Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер 0-0 Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл 3-2 Қорабоғ
25/02 22:45 Аталанта 4-1 Боруссия Д
26/02 01:00 ПСЖ 2-2 Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид 2-1 Бенфика
26/02 01:00 Ювентус 3-2 Галатасарой

Руни "Барселона"даги дебют голига муносабат билдирди

Баҳо:
+2 | -

20 ёшли вингер Руни Барджи "Барселона" сафида илк бор гол урди.

Швед "Бетис"га қарши кечган баҳсда (5:3) "кўк-анорранглилар" сафида асосий таркибда майдонга тушди ва ўз ҳисобига гол ҳамда самарали узатма ёздириб қўйган ҳолда учрашув қаҳрамонларидан бирига айланди.

"Педрини тўп билан кўрганим эсимда. Ўша пайтда мен фақат пасни кутишим керак эди. Керакли жойда бўлиш ва ҳужумни якунлаш муҳим эди. Яхши формамни сақлаб қолишга муваффақ бўламан деб умид қиламан. Иложи борича тез-тез майдонга тушиб, жамоага ёрдам бериб, мураббийнинг ишончини қозонмоқчиман. Ақл бовар қилмайди, ҳис-туйғуларимни тасвирлашга қийналаман. Клубимизни қанчалик яхши кўришимни ҳамма билади," - дейди ёш футболчи интервьюда.

Руни Барджи "Барселона"га ўтган ёзда Даниянинг "Копенгаген" клубидан кўчиб ўтган эди.

Киритилди: 12:30, 07.12.2025.
Ўқилди: 1178 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.