Кириш Регистрация
02/11 00:45 Ювентус 2-0 Наполи
02/11 01:00 Атлетик Бильбао 2-1 Реал Сосьедад
02/11 18:45 Пахтакор 2-6 Ан-Наср (СА)
02/11 21:00 Трактор 2-2 Нефтчи
02/11 21:00 Ас-Садд 0-0 Ал-Аҳли (СА)
02/11 21:00 Ал-Васл 4-3 Ал-Қува ал-Жавия
02/11 22:30 Сассуоло 2-4 Фиорентина
02/11 23:15 Ал-Ғарафа - Ал-Қодисия
02/11 23:15 Ал-Иттиҳод - Ал-Айн
03/11 00:45 Аталанта - Парма
03/11 01:00 Депортиво - Осасуна
03/11 01:00 Ньюкасл - Эвертон

Янгиланган UFC рейтингида Богдан Гусков юқорилади

Баҳо:
+ | -

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги “Т-Моbile” аренада ўтказилган йилнинг энг сўнгги рақамли UFC турниридан сўнг, вазн тоифасидан қатъи назар энг кучли жангчилар ҳамда барча вазн тоифалари рейтинги янгиланди.

Ярим оғир вазн тоифасида иштирок этувчи ўзбекистонлик ММА устаси Богдан Гусков собиқ чемпион Ян Блаховичга қарши жангдаги дуранг натижасидан сўнг бир поғона юқорилаб, 10-ўринга кўтарилди.

UFC 323 турнирининг марказий жангида амалдаги чемпион Мераб Двалишвили устидан ғалаба қозонган россиялик Петр Ян UFCнинг вазн тоифасидан қатъи назар энг яхши жангчилар рўйхатига киритилди ва унда олтинчи ўринни эгаллади. Чемпионлик камаридан айрилган Двалишвили эса рейтингда беш поғона пастлади ва 8-ўринга жойлаштирилди. Энг енгил вазн тоифаси рейтингида эса чемпионлик ўрнидан биринчи рақамли даъвогар позициясига кўчди.

UFCнинг минимал вазн собиқ чемпиони Алешандре Пантожа эса Жошуа Ван билан жангнинг илк сонияларида жароҳат олгани ва камарни бой бергани сабабли P4P рейтингида тўрт поғона пастлади ва 9-ўринга тушди. Унинг рақиби — янги чемпион Жошуа Ван эса умумий рўйхатда 11-ўринни эгаллади.

P4P рейтингидаги ушбу ўзгаришлар туфайли ўрта вазн чемпиони Ҳамзат Чимаев кучли учликка кириб, Двалишвилининг ўрнини эгаллади. Ярим ўрта вазн чемпиони Ислом Махачев биринчи, енгил вазн чемпиони Илия Топурия эса иккинчи ўринда ўзгаришсиз қолди.

Киритилди: 19:07, 09.12.2025.
Ўқилди: 747 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо "Реал"га "Арсенал" футболчисини олиб келишни орзу қилмоқда [3924]

"Барселона" ярим ҳимоячиси Флик қўл остидаги мавқеидан норози [3021]

Futbol TV телеканали 2-ноябрь куни Элит ОЧЛнинг 3 та ўйинини жонли трансляция қилади [2706]

"Реал" ва "Барселона" футболчилари "Челси"нинг трансфер рўйхатида [2621]

Мбаппе эмас: Куртуа яқиндаги "Эль-Класико"да "Реал"га ғалаба келтирган футболчини айтди [2598]

Туркия суперлигаси. «Башакшеҳир» - «Самсунспор» - 5:2 (Видеошарҳ) [2381]

Шомуродов ва Файзуллаев Туркия чемпионатидаги йирик ғалабадан сўнг яхши баҳоларга эга бўлди [2011]

Элит ОЧЛ. «Пахтакор» – «Ан-Наср»: жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлди [1867]

Элит ОЧЛ. «Пахтакор» Тошкентга Роналдусиз келган «Ан-Наср»га теннисча ҳисобда ютқазди [1826]

«Реал» собиқ футболчиси: «Винисиуснинг четлатилиши Моуриньога қўл келди» [1732]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик