"Атлетико Мадрид" бош мураббийи Диего Симеоне ҳужумчи Хулиан Алвареснинг Чемпионлар Лигаси доирасида "ПСВ"га қарши баҳсдаги (3:2) ўйинини юқори баҳолади.
Аргентиналик ҳужумчи 37-дақиқада ҳисобни тенглаштирди.
"Кўпчилик сўраганидек, Алварес бугун ўйинни яна ўзгартирди. У астойдил меҳнат қилди, югурди ва индивидуал ажойиб дақиқаларга эга бўлди.
Барриосга берилган узатма шунчаки ажойиб эди", деди Симеоне ўйиндан кейинги интервьюсида.













