Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

“Реал Мадрид” Зидан билан 6 ойлик шартнома имзоламоқчи

Баҳо:
+1 | -

Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти Хаби Алонсо ўрнига Зинедин Зиданни олиб келиш ҳақида ўйламоқда. Fichajes нашри хабарига кўра, “қироллик клуби” франциялик мутахассис билан 6 ойлик шартнома имзолашни мўлжалламоқда.

53 ёшли мутахассис “Реал”даги икки йиллик фаолияти давомида катта муваффақиятларга эришган. Аммо унинг яна мадридликлар бошқарувига қайтиш эҳтимоли паст баҳоланган. Чунки Зидан Франция терма жамоаси бош мураббийи бўлмоқчи ва аллақачон федерация билан оғзаки келишувга эришган. Қайд этилишича, Зидан 2026-йилги Жаҳон чемпионати якунлангач, Франция терма жамоаси устози этиб тайинланади.

Шу тариқа, “Реал” мавжуд муаммога дарҳол ечим топиш учун юқори даражадаги номзодларни кўриб чиқмоқда. Агар Алонсо жамоани тарк этгач, ҳозирги вақтда ёшлар жамоаларини бошқараётган Альваро Арбелоа вақтинчалик мураббий сифатида тайинланади.

Аввалроқ “Реал” Ливерпуль” собиқ устози, ҳозирги кунда “Red Bull” компаниясида спорт директори вазифасида ишлаётган Юрген Клопп билан шартнома имзоламоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо Fichajes нашрининг қайд этишича, немис мутахассиси испан клуби таклифига рад жавобини берган.

Эслатиб ўтамиз, Зинедин Зидан бунгача икки бор Мадриднинг “Реал” клубига бош мураббийлик қилган (2016–2018 ва 2019–2021 йиллар оралиғида). Ушбу давр мобайнида у жамоа билан уч марта УЕФА Чемпионлар Лигаси, икки марта Ла Лига чемпионлиги ва икки бор Испания Суперкубоги ғолиблигини қўлга киритган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:18, 09.12.2025.
Ўқилди: 3162 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [14388]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [8084]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [4363]

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди [4009]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3589]

Goal.com «Олтин тўп»—2026 даъвогарларининг янгиланган рейтингини тақдим этди [3347]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [3173]

Score90: «Олтин тўп-2026» учун курашда кутилмаган етакчи пайдо бўлди (ТОП 5) [2982]

Романо Майкл Олисенинг «Реал»га ўтиш шартини маълум қилди [2568]

Аргентина миллий жамоаси футболчилари Мессининг жамоа учун аҳамиятини таъкидлашди [2567]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик