Ҳозирда Сегундада "Андорра" сафида ижарада ҳаракат қилаётган "Барселона" дарвозабони Аарон Якобишвили келаси ёзда каталонияликлар сафини тўлиқ тарк этиши мумкин.
Фабрицио Романо хабарига кўра, 19 ёшли венгриялик голкипер хизматига ҳозирда Италия ва Германиянинг бир қатор клублари қизиқиш билдирмоқда.
Transfermarkt ҳозирда Ааронни 1 миллион еврога баҳолаган. У жорий мавсумда 14 та ўйинда 17 та гол ўтказиб юборди ва 3 бор дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.













