Ярим ҳимоячи Конор Галлахер қишки трансферлар вақтида "Атлетико"ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар бермоқда.
Манбага кўра, испанлар Галлахерни ижарага бермоқчи эмас, аммо уни тўлиқ сотишга тайёр. "Матрасчилар" хавбек учун тахминан 46-52 млн евро ишлаб олмоқчи.
Галлахер хизматига "Манчестер Юнайтед", "Тоттенхэм", "Астон Вилла", "Ньюкасл", "Челси", "Милан" ва "Ювентус" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Жорий мавсумда 25 ёшли Галлахер барча турнирлар ҳисобида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.













