Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Рауль Гонсалес — Ямаль ҳақида: «Ламин ЖЧда терма жамоанинг асосий фигураси бўлмайди»

Баҳо:
+1 | -1

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ ҳужумчиси Рауль Гонсалес «Барселона» форварди Ламин Ямаль 2026 йилги жаҳон чемпионатида Испания терма жамоасининг ҳал қилувчи ўйинчисига айланмаслиги ҳақида фикр билдирди.

«Биз ҳаммамиз уни муҳим футболчига айланишини биламиз, аммо Ламин миллий терма жамоанинг асосий фигураси бўлмайди. Унга майдонда юлдуз бўлиши учун ва ҳар бир ўйинда жамоани қутқаришга тўғри келмаслиги учун уни қўллаб-қувватлайдиган тажрибалироқ футболчилар бор. Биз унга эркинлик беришимиз керак. У жуда иқтидорли ва жуда ёш, буни у ўз клубида ҳам, Испания терма жамоасида ҳам исботлади.

Мен уни илк бор «Сантьяго Бернабеу»да Бразилияга қарши ўртоқлик учрашувида жонли кўрганман ва у ҳақиқатан ҳам бошқалардан анча юқори даражада эди. Бироқ у ўз йўли билан мослашув жараёнидан ўтмоқда. Менимча, у ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор. Агар у яхши ўйнаса, бизнинг орзумиз — иккинчи жаҳон чемпионлигини қўлга киритишга яқинлашишимизга ёрдам беради», — дея Раулнинг сўзларини AS келтиради.

Манба: championat.com
Киритилди: 12:12, 29.12.2025.
Ўқилди: 2676 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик