Ҳимоячи Серхио Рамос хорижлик инвесторлар кўмагида "Севилья"ни сотиб олиш таклифини билдирди.
Эҳтимолий битим қиймати 400 млн еврога баҳоланмоқда, деб хабар бермоқда журналист Гильермо Раи. 39 ёшли футболчи лойиҳанинг бош инвестори бўлмайди, аммо айнан у лойиҳанинг юзи ва жамоатчилик вакили бўлади. Манбага кўра, ишда Америка жамғармаси ҳам иштирок этмоқда.
"Севилья"нинг молиявий аҳволи оғир: айни дамда клубнинг қарзлари тахминан 180 млн еврога баҳоланмоқда.
Серхио Рамос фаолиятини Андалусия клубида бошлаган ва у ердан 2005 йилда Мадриднинг "Реал" клубига ўтган. 2023 йилда футболчи "Севилья"га қайтди, аммо бир йилдан сўнг яна кетди.













