Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

“Бир соат давомида умуман гапирмади” — Ҳабиб Абдуқодир Ҳусанов билан учрашди (фото)

Баҳо:
+2 | -

UFC енгил вазн тоифасининг собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов “Манчестер Сити” базасида меҳмон бўлди. Бу ҳақда 37 ёшли спортчи ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.

“Агар улар мана шу пушти либосларда бўлишса, машғулот залимга киритмаган бўлардим. Улар кулишди, лекин мен ҳазиллашмаётганимни тушунишмади”, дея у улашган суратга изоҳ қолдирди.

Учрашувдан сўнг Нурмагомедов Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақидаги фикрларини ҳам билдириб ўтди.

“Абдуқодир Ҳусанов билан бир соат давомида бирга бўлдик, у умуман гапирмади. Яратган сени паноҳида асрасин. Сендан Ўзбекистон халқининг умиди катта. Ҳеч қачон бўшашма ва фақат олдинга интил”, дея ёзди собиқ чемпион.

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов UFC’даги сўнгги жангини 2020 йил 24 октябрь куни Абу-Дабида бўлиб ўтган UFC 254 турнирида ўтказган. У вақтинчалик UFC камари соҳиби, америкалик Жастин Гетжига қарши октагонга чиқиб, иккинчи раундда бўғиш усули билан ғалаба қозонган.

Мазкур ғалаба Нурмагомедов учун фаолиятидаги 29-ғалаба бўлди. Жангдан сўнг Ҳабиб аралаш жанг санъатидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди.

“Манчестер Сити” эса “Челси”га қарши дурангдан сўнг очколари сонини 42 тага етказиб, “Астон Вилла” билан тенглашди ва тўплар нисбатига кўра АПЛ турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилди. Пешқадам “Арсенал” ҳисобида 48 очко бор.

Жамоа навбатдаги учрашувини Англия Премьер лигасининг 21-тури доирасида “Брайтон”га қарши ўтказади. Ушбу баҳс 8 январга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:30 да старт олади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 08:26, 07.01.2026.
Ўқилди: 4039 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [3560]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3328]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2533]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2496]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2170]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [2079]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [1928]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [1803]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [1737]

«Челси» бир йўла уч нафар ҳимоячиси билан хайрлашишга тайёр [1681]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.