Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Флик «Реал»га қарши ўйинда энг муҳим жиҳат нима эканини айтди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Испания Суперкубоги финалида «Реал»га қарши бўладиган ўйин арафасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бу — “эл-класико”, ва мен “Атлетик”ка қарши ўйинда кўрганимни яна кўришни истайман. Яъни жамоа сифатида, бир бутун бўлиб ўйнашни. Айнан шуни кўришни хоҳлайман. Футболчилар майдонда ўзларининг энг юқори даражасини кўрсатишсин. Мен учун энг муҳими шу.

Финал — бу финал, “Реал”га қарши ўйин эса бутунлай бошқача. Мен фаворитлар ҳақидаги гап-сўзларни эшитишни истамайман. Биз ажойиб футбол кўрсатишни ва ажойиб ўйин ўтказишни хоҳлаймиз. Биз ўйинга тўлиқ эътибор қаратганмиз ва футболчиларимга ишонаман. Ғалаба қозониш учун энг яхши версиямизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

“Реал” — фантастик жамоа, дунёдаги энг кучлиларидан бири. Уларда жаҳон даражасидаги, жуда юқори савияли футболчилар бор. Лекин мен ўз жамоамга эътибор қаратяпман, чунки биз бу совринни ютишни истаймиз… Энг муҳими — жамоа, ким ва қайси позицияда ўйнаётгани эмас», — дея Фликнинг сўзларини Каталония клуби матбуот хизмати келтиради.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа ярим финалида «Реал» мадридлик «Атлетико»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, «Барселона» «Атлетик»ни 5:0 ҳисобида енгган.

Айни пайтда Испания Суперкубоги амалдаги соҳиби ҳам «Барселона» ҳисобланади. 2025 йил финалида каталонликлар «Реал»ни 5:2 ҳисобида мағлуб этган эди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:04, 11.01.2026.
Ўқилди: 3343 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.