Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

«Барселона» президенти Испания Суперкубоги финалидан кейин Килиан Мбаппени танқид қилди

Баҳо:
+2 | -

«Барселона» президенти Жоан Лапорта Испания Суперкубоги финалидан кейин «Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппени танқид қилди. Мазкур баҳсда "кўк-анорранглилар" мадридликлар устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

«Мбаппенинг хатти-ҳаракати мени ҳайратга солди. Ғалабада ҳам, мағлубиятда ҳам олийжаноб ва ҳурматли бўлиш керак. Бу — спорт, ўзини меъёрда тутиш лозим. Менимча, биз ғалаба қозонганимизда рақибга ҳурмат кўрсатдик, шунинг учун Мбаппенинг қилган ишини тушуна олмайман», — дея Лапортанинг сўзларини RAC1 келтиради.

Аввалроқ Мбаппе ўйиндан кейин «Реал» футболчилари «Барселона» учун чемпионлик коридорини ташкил этишига тўсқинлик қилгани хабар қилинган эди.

«Барселона» ўз тарихида 16-маротаба мамлакат Суперкубогини қўлга киритди ва бу мусобақа рекорди ҳисобланади. «Реал» эса ушбу совринни 13 марта ютган.

Манба: championat.com
Киритилди: 20:30, 12.01.2026.
Ўқилди: 2120 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.