"7 апрель санасида эса Қарши давлат университети ва Лига ўртасида меморандум имзоланган бўлиб, "Лочин" клуби унда қайд этилган йўналишда фаолият олиб борди ва дебют мавсумидаёқ футбол жамоатчилиги эътиборини ўзига қарата олди. Ўтган давр мобайнида "Лочин" Про лигада иштирок этиш учун талабгор клуб сифатида ҳужжатларни расмийлаштирди.
Энг сўнгги босқичда университет ректори Дилмурод Набиев "Лочин" клубининг 2026 йилдан эътиборан Про лигада иштирок этишини кафолатловчи расмий хатни Лигага киритди. Университет жамоаси Лига томонидан қўйилган талабларни босқичма-босқич бажариб келганлиги инобатга олиниб, "Лочин" Про лига иштирокчилари сафига қабул қилинди.
Шу тариқа, Про лигада университетлар қошидаги клублар сони иккитага етди. Маълумки, ўтган мавсум Фарғона давлат университети мусобақада муносиб иштирок этганди. Университет ректори Баҳодиржон Шермуҳаммадов жорий мавсумда ҳам "ФарДУ" Про лигада тўп тепишини тасдиқлади.














