Кириш Регистрация
09/02 18:45 Насаф 1-1 Аш-Шорта
09/02 18:45 Ал-Ваҳда 0-0 Ал-Аҳли (СА)
09/02 21:00 Дуҳайл 1-1 Шаржа
09/02 21:00 Шабаб ал-Аҳли 0-0 Ал-Ҳилол
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод - Ал-Ғарафа

"Барселона" Альварес трансфери бўйича қандай позицияда эканлиги маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Хулиан Альваресга қизиқиш билдираётгани ҳақидаги миш-мишлар сўнгги вақтларда тинчиб қолди.

Мавсум стартида матбуотда "кўк-анорранглилар"нинг 25 ёшли аргентиналик футболчига қизиқиши ҳақида тинимсиз гап-сўзлар бўлиб турганди. Сўнгги ойларда "матрасчилар" форварди ўзини унчалик ёрқин кўрсатмаяпти, бироқ Каталония гранди ҳамон унга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради Marca. "Барселона" Альваресни трансфер мақсади деб ҳисобламоқда, футболчи клуб раҳбарияти ва бош мураббий Ханс-Дитер Фликка ёқади.

Хулиан Альваресни сотиб олиш осон бўлмайди - "Атлетико" камида 100 млн евро сўрайди. Жаҳон чемпионининг мадридликлар билан шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 08:27, 17.01.2026.
Ўқилди: 1109 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.