Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

А серия. «Ювентус» сафарда «Кальяри»га ютқазиб қўйди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Италия А сериясининг 21-тури доирасида «Кальяри» ҳамда «Ювентус» жамоалари ўртасидаги учрашувда майдон эгалари минимал ҳисобда ғалаба қозонди — 1:0.

Ўйиндаги ягона гол иккинчи бўлимда, 65-дақиқада «Кальяри» ярим ҳимоячиси Лука Маццители томонидан киритилди.

21 турдан кейин «Ювентус» 39 очко билан Италия А Серияси турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. «Кальяри» эса 21 учрашувда 22 очко жамғариб, 13-поғонадан жой олган. Жадвалда 49 очко билан «Интер» етакчилик қилмоқда.

Келаси турда Лучано Спаллетти шогирдлари 25 январь куни «Наполи»га қарши майдонга тушади. «Кальяри» эса бир кун олдин, 24 январь куни «Фиорентина» билан тўқнаш келади.

Италия А серияси, 21-тур
17 январь. Кальяри, «Унипол Домус»
Кальяри — Ювентус — 1:0
Гол: 65’ — Лука Маццители (1:0)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:39, 18.01.2026.
Ўқилди: 1130 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик