Кириш Регистрация
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья 0-1 Парма
08/02 18:00 Алавес 0-2 Хетафе
08/02 19:00 Лечче 2-1 Удинезе
08/02 19:00 Брайтон 0-1 Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья 1-1 Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао 4-2 Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль 1-2 Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло 0-5 Интер
08/02 22:30 Атлетико 0-1 Бетис
09/02 00:45 Ювентус 2-2 Лацио
09/02 01:00 Валенсия 0-2 Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе
10/02 00:45 Рома - Кальяри
10/02 01:00 Вильярреал - Эспаньол

Сенегал драматик кечган баҳсда мезбон Марокашни енгиб, Африка Миллатлар Кубоги чемпионига айланди

Баҳо:
+ | -

Сенегал терма жамоаси Африка Миллатлар Кубоги-2025 ғолиби бўлди.

Турнир финалида сенегалликлар Марокаш терма жамоасини мағлуб этди. Учрашувнинг асосий вақти дуранг билан якунланди. Ягона гол қўшимча бўлимларнинг бешинчи дақиқасида киритилди - ярим ҳимоячи Пап Гуйе ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Асосий вақтнинг 90+8-дақиқасида Конголик ҳакам Жан-Жак Ндала VAR аралашувидан сўнг 0:0 ҳисоби вақтида сенегалликлар дарвозасига пенальти белгилади. Сенегал терма жамоаси бош мураббийи Пап Тиав бу қарорга қўшилмади ва жамоасининг айрим футболчиларини майдондан олиб чиқиб кетди.

Якунда Сенегал жамоаси футболчилари майдонга қайтишди, марокашликлар ярим ҳимоячиси Браим Диас эса 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантира олмади.

Сенегал терма жамоаси тарихда иккинчи марта Африка кубоги ғолибига айланди. Бунгача жамоа 2021 йилги Африка Миллатлар Кубогида ягона ғалабани қўлга киритган. Марокашликлар тарихда иккинчи марта турнир финалида мағлубиятга учради.

Сенегал - Марокаш - 1:0

Гол: Гуйе, 94 (1:0)

Фойдаланилмаган пенальти: Диас, 90+24’

Сенегал: Э. Менди, М. Сарр, Ниакате, Диуф (Якобс, 106), А. Менди (Сек, 77), Гана Гуйе, Гуйе, Камара (И. Сарр, 77), Мане, И. Ндиай (Мбай, 77), Жексон (Ш. Ндиай, 90)

Марокаш: Буну, Агерд, Масина (Эль-Ямик, 89), Мазрауи (Игаман, 98), Хакими, Эль-Айнауи, Сайбари (Салах-Эддин, 90+4), Эль-Ханнус (Таргаллин, 80), Эззалзули, Диас (Ахомах, 98), Эль-Кааби (Эн-Несири, 80)

Огоҳлантиришлар: Камара, 24. И. Сарр, 90. Диуф, 90. Э. Менди, 90. М. Сарр, 113 - Салах-Эддин, 90. Эн-Несири, 112

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:21, 19.01.2026.
Ўқилди: 1669 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.