Итан Нванери "Марсель"га ўтишга яқин турибди.
Француз клуби "Арсенал" билан 18 ёшли ярим ҳимоячини ижарага олиш бўйича келишувга эришди, дея хабар бермоқда Foot Mercato журналисти Санти Ауна. Битимда сотиб олиш имконияти бўлмайди.
Футболчи эртага Марселга етиб келиши кутилмоқда.
Нванери бу мавсумда АПЛда бор йўғи 6та ўйинда майдонга тушиб, ўртача 27 дақиқадан ҳаракат қилди.













