Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

“Ал-Аҳли” Винисиусга 1 млрд евролик шартнома таклиф қилди — Бен Жейкобс

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” клуби “Реал Мадрид” ҳужумчиси Винисиус Жуниорга 1 миллиард евролик шартнома таклиф қилди. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилган.

Манбага кўра, “Ал-Аҳли” 25 ёшли бразилиялик футболчини ёзги трансфер ойнаси вақтида ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган. Айни пайтда томонлар эҳтимолий трансфер юзасидан музокаралар олиб бормоқда. Агар футболчи ва Жидда клуби келишувга эриша олса, футболчи ёзда фаолиятини Саудия чемпионатида давом эттириши мумкин.

Аввалроқ Винисиус “Реал”да қолиш истагини билдирган ва клуб билан шартномани узайтиришга тайёр эканини айтганди. Бироқ саудиялик инвесторларнинг қатъий позицияси вазиятни ўзгартириши мумкин.

Маълумот ўрнида Винисиус Жуниор 2018-йилда “Фламенго”дан “Реал”га 45 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. Жорий мавсумда ҳужумчи “қироллик клуби” жами 30 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7 та гол ва 11 та голли узатма ёздириб қўйган. Футболчининг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали Винисиуснинг бозор қийматини 150 миллион еврога баҳоламоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:09, 23.01.2026.
Ўқилди: 2132 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Венгернинг фикрича, фақат битта терма жамоа Франциянинг ЖЧ-2026да ғолиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин [6688]

Бразилия терма жамоасининг самолёти ватанга бортида фақат бир ўйинчи билан қайтди — манба [5552]

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4308]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3243]

Абдуқодир Хусановнинг агенти футболчининг тўйи ва фидойилиги ҳақида гапириб берди [3221]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [2996]

«Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсади 120 миллион еврога баҳоланди [2584]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2235]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [1902]

Дешам ФИФАнинг Олисега берилган карточка бўйича қарорини маълум қилди [1838]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик