Кириш Регистрация

"Челси" ҳимоя етакчиси билан янги шартнома имзолашни истамоқда

Баҳо:
+1 | -

"Челси" ўз таркибида ҳимоячи Рис Жеймсни сақлаб қолмоқчи. Бу ҳақда инсайдер Krrish хабар берди.

Манбага кўра, Лондон клуби футболчининг агентлари билан 2032 йилнинг ёзига қадар (яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан) янги шартнома имзолаш масаласини муҳокама қилиш учун учрашув белгилаган. Учрашув февраль ойининг биринчи ҳафтасига режалаштирилган.

"Челси" ўз сардорини жуда қадрлайди, футболчининг ўзи эса қадрдон клубини яхши кўради ва бошқа жамоаларнинг таклифларига қарамай, уни тарк этмоқчи эмас. Жеймс келаси мавсум бошлангунига қадар янги шартнома имзолашни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳимоячининг "Челси" билан амалдаги келишуви 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 21:58, 24.01.2026.
Ўқилди: 655 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.