Кириш Регистрация

Куртуа Арбелоа ва Алонсо ўртасидаги фарқ ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Тибо Куртуа жамоадаги мураббийлар алмашинувидан кейин нималар ўзгаргани ҳақида гапириб берди. Икки ҳафтадан камроқ вақт олдин Хаби Алонсо "қаймоқранглилар" бошқарувчиси лавозимидан бўшатилганди - ўшанда унинг ўрнини Альваро Арбелоа эгаллаганди.

- Арбелоа билан Алонсо ўртасидаги фарқ? Менимча, фарқлар унчалик кўп эмас, лекин ҳар бир мураббийнинг ўз ёндашуви бор, баъзи деталлар ўзгариши муқаррар. Балки ҳозир ҳаммаси яхши кетаётгандир," - дея Куртуанинг ўйиндан кейинги интервьюсидан иқтибос келтиради испан ОАВ.

"Реал" шанба куни Ла Лига доирасида сафарда "Вильярреал"ни мағлуб этди (2:0). Янги мураббий қўл остидаги тўртта ўйинда Мадрид гранди учта ғалабага эришди.

Киритилди: 16:48, 25.01.2026.
Ўқилди: 1473 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.