10 август, шанба куни Олий лигада 15-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Бу сафар "Пахтакор" Тошкент дербисида "Бунёдкор"га қарши "Жар" стадионида майдонга тушади. Мезбонлар пешқадамлик мавқеини сақлаб қолишга уринишса, "шерлар" совринли ўринлардан бири учун ҳаракат қилишни давом эттиради.
Ҳозирга қадар “Бунёдкор” ва “Пахтакор” олий лигада 13 бор тўқнаш келган. Натижалар “қалдирғочлар”нинг устунлигини кўрсатади. “Бунёдкор” 5 ғалабага эришган, 8 бор дуранг қайд этилган. “Пахтакор” ўзаро ўйинларда 7та гол урган, “Бунёдкор” футболчилари 14 марта тўп киритишга эришган. Ушбу рақибни чемпионат доирасида енга олмаётган пахтакорчилар нохуш анъанага барҳам беришга уриниб кўради.
Ўйинни Марат Исмоилов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Ёшлар жамоалари "Бунёдкор" стадиони академияси майдонида 9 август, жума куни соат 18:30да майдонга тушади. Асосий таркиблар 10 август, жума куни "Жар" стадионида соат 19:00да ўйинни бошлашади.
"Бунёдкор" футболчиси Артём Филипосян сариқ карточкалари сони 4тага етгани сабабли учрашувни ўтказиб юборади.
«БУНЁДКОР» - «ПАХТАКОР»
Ҳакамлар: Марат Исмоилов, Андрей Снетков, Равил Шояхметов, Вадим Агишев.
Назоратчи: Рашид Айтеков.