Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария

Ўзбекистон футзал терма жамоаси «Индонезия арена»да машғулот ўтказди

Баҳо:
+ | -

Эртага Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида XVIII Осиё кубоги баҳсларига старт берилади. Мусобақанинг «C» гуруҳида иштирок этаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк учрашувини 28 январь куни Тожикистон терма жамоасига қарши ўтказади. Беллашув маҳаллий вақт билан соат 19:00 (Тошкент вақти билан соат 17:00) да бошланади.

Бугун Нодир Элибоев бошчилигидаги жамоамиз аъзолари Жакарта шаҳридаги спорт мажмуасида машғулот ўтказишди. Эрталабки назарий тайёргарликдан келиб чиққан ҳолда бўлажак рақиб ўйин услубига қарши турли комбинациялар, стандарт вазиятлар устида иш олиб борилди. Шунингдек, ҳимоя ҳамда ҳужум чизиғи ўртасидаги боғламалар кўриб чиқилди, бошланғич ва захира тўртликлар таркиби яна бир бор кўздан кечирилди.

Машғулотлар кўтаринки, ишчанлик ва жанговор кайфиятда олиб борилди. Йигитларимиз Осиё Кубоги ўйинларига ҳам жисмонан, ҳам руҳан яхши тайёргарлик билаб етиб келишмоқда. Насиб бўлса, индин бўлиб ўтадиган биринчи тур учрашувига терма жамоамиз чиройли, ҳужумкор ўйини билан мухлисларимизни хурсанд этади, деган умиддамиз.

Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan
Киритилди: 20:35, 26.01.2026.
Ўқилди: 1067 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик