Мадриднинг "Реал" клуби собиқ футболчиси Анхель ди Мария "қироллик клуби"нинг янги бош мураббийи Альваро Арбелоа ҳақида гапирди.
"Арбелоанинг қандай мураббий эканини билмайман. Старт унчалик муваффақиятли бўлмади, лекин у тезда ҳамма нарсани тўғрилай олди. У буни уддалаши мумкин", - дея аргентиналикнинг сўзларини келтиради АS.
Эслатиб ўтамиз, "қаймоқранглилар" бошқарувида Арбелоа Хаби Алонсо ўрнида иш бошлади.













