Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Хитойда коррупция сабаб 73 киши умрбод футболдан четлатилди

Баҳо:
+ | -

Хитой ҳукумати футбол билан боғлиқ фаолият билан шуғулланишни 73 нафар шахс учун умрбод тақиқлади. Улар орасида Хитой футбол ассоциациясининг (ХФА) собиқ раиси Чен Сююан ҳамда миллий терма жамоанинг собиқ бош мураббийи Ли Те ҳам бор. Бу ҳақда Хитой Марказий телевидениеси (CCTV) хабар берди.

Маълум қилинишича, 29 январь, пайшанба куни Хитойнинг Жисмоний тарбия ва спорт ишлари бўйича бош бошқармаси, Жамоат хавфсизлиги вазирлиги ҳамда ХФА иштирокида футбол соҳасидаги коррупцияга бағишланган қўшма матбуот анжумани ўтказилган. Унда халқ суди томонидан айбдор деб топилган 73 киши футболга оид ҳар қандай фаолиятдан бутун умрга четлатилган. Шунингдек, 13 та клубга нисбатан молиявий жарималар қўлланган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил март ойида ХФА собиқ раҳбари Чен Сююан 81 миллион юандан (тахминан 11,4 миллион доллар) ортиқ миқдорда пора олганликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганди. Шунингдек, ХФА мусобақалар бўлимининг собиқ директори Хуан Сун 7 йилга, ассоциация раисининг собиқ ўринбосари Ли Юйи эса 11 йилга озодликдан маҳрум этилган. Хитой терма жамоасининг собиқ бош мураббийи, аввалроқ Англиянинг “Эвертон” клубида тўп сурган Ли Те ҳам порахўрлик айби билан умрбод қамоқ жазосини олган.

Қайд этилишича, Хитойда 2022 йил ноябрь ойидан буён футбол соҳасида коррупцияга қарши кенг кўламли кампания олиб борилмоқда. Таҳлилчиларга кўра, бу жараён давомийлиги ва қўлга олинганлар сони бўйича Хитой футболи тарихидаги энг йирик антикоррупсия кампанияси ҳисобланади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:57, 29.01.2026.
Ўқилди: 1239 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик