Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Альваро Арбелоа: «Дарвозабон бизнинг жамоага гол ураётгани илк бор эмас»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Альваро Арбелоа Чемпионлар лигасининг умумий босқичи 8-турида Лиссабонда «Бенфика»дан учралган мағлубият (2:4) ва португалияликлар дарвозабони Анатолий Трубин урган гол ҳақида фикр билдирди.

«Мен учун дарвозабон бизнинг жамоага гол ураётган илк ҳолат эмас. Албатта, улар таваккал қилишга мажбур бўлишди. Биз икки нафар футболчисиз қолган ҳолда ўйнадик ва шу билан бирга кучли саккизликка кириш учун бизга ҳам гол керак эди. Улар таваккал қилди, биз ҳам таваккал қилдик, аммо якунда ғалаба улар томонида бўлди», — дея Арбелоанинг сўзларини «Реал» матбуот хизмати келтиради.

Мадриднинг «Реал» жамоаси Лиссабонда «Бенфика»га 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашув охирида, ҳисоб 2:3 бўлиб турган пайтда, «қаймоқранглилар» қисқа вақт ичида икки нафар футболчисидан айрилди. 90+8-дақиқада эса мадридликлар «Бенфика» дарвозабони Анатолий Трубин томонидан киритилган тўртинчи голни ўтказиб юборди.

Ушбу мағлубият «Реал»ни тўғридан-тўғри 1/8 финалга чиқиш ҳудудидан чиқариб юборди — жамоа умумий жадвалда 9-ўринни эгаллаб, плей-офф саралаш учрашувлари зонасида қолди. «Бенфика» эса Трубиннинг голи туфайли тўплар фарқи бўйича «Марсель»ни ортда қолдириб, саралаш учрашувларига чиқиш учун минимал ҳисобланган 24-ўринни эгаллади.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:35, 30.01.2026.
Ўқилди: 3926 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.